add

Венесуэла инқирози Путинни яна бир бор шарманда қилди — «Politico»

06.01.2026 | 17:582 дақиқа

АҚШнинг Мадурони яшин тезлигида қўлга олиши Россиянинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қила олмаслигини яна бир бор кўрсатиб берди ва Кремлнинг кўпқутбли дунё ҳақидаги даъволарини шубҳа остига қўйди.

Венесуэла инқирози Путинни яна бир бор шарманда қилди — «Politico»

АҚШнинг Венесуэлада пухта ташкиллаштирилган ва яшин тезлигида ўтказган ҳарбий операцияси Россия учун жиддий геосиёсий зарба бўлди. Венесуэла раҳбари Николас Мадуронинг қўлга олиниши нафақат Доналд Трамп маъмуриятининг куч намойиши, балки Москва учун обрў ва ишонч йўқотиш сифатида баҳоланмоқда, деб ёзмоқда «Politico» нашри.

Нашрга кўра, мазкур воқеа Россия президенти Владимир Путин илгари сурган «кўпқутбли дунё» концепциясининг амалий заифлигини очиб берди. Каракасдан Теҳронгача чўзилган аксилғарб алянси ҳақидаги даъволар АҚШнинг икки ярим соат ичида амалга оширилган операцияси олдида самарасиз экани намоён бўлди. Бу пайтда Россия эса Украинага қарши урушда тўртинчи йилдирки, белгиланган мақсадларга эриша олмаяпти.

Кремлнинг собиқ спичрайтери ва сиёсатшунос Аббас Галлямовнинг фикрича, Путин Трампга «оғриқли ҳасад қилаяпти». Унинг таъкидлашича, АҚШ Венесуэлада Россия Украинада амалга ошира олмаган ишни бажарди. Шу мазмундаги фикрлар Россиядаги радикал миллатчи доираларда ҳам янграмоқда.

Колонияда жазо ўтаётган Z-патриот Игор Стрелков-Гиркин ҳам Россиянинг яна бир бор ўз иттифоқчисини ҳимоя қила олмаганини писанда қилган. Унга кўра, Москва навбатдаги ташқи сиёсий инқирозда «юзини йўқотди». Бу Венесуэла билан чекланиб қолмаяпти.

Нашрнинг эслатишича, аввалроқ Россия Қорабоғ муаммосига аралашолмади, Сурияда Башар Асад режимини сақлаб қололмади ва Эрон АҚШ ҳамда Исроил зарбаларига дуч келганда ҳам амалий ёрдам кўрсатмади. Энди эса Николас Мадуро ҳам Россиядан бошпана олмади ва Ню Йоркда суд олдида жавоб бермоқда. «Politico»га кўра, айнан шу ҳолат Кремл учун энг оғир зарба бўлди.

Теглар

Мавзуга оид