add

Венесуэла вице-президенти янги раҳбар сифатида иш бошлади

Кеча 12:302 дақиқа

АҚШ ҳарбий операциясидан сўнг Венесуэлада ҳокимият вакуумини олдини олиш мақсадида вице-президент Делси Родригес мамлакатнинг вақтинча раҳбари этиб тайинланди. У дарҳол Николмас Мадурони озод қилишни талаб қилди.

Венесуэла вице-президенти янги раҳбар сифатида иш бошлади

Венесуэлада президент ваколатларини вақтинча бажарувчи этиб мамлакат вице-президенти Делси Родригес тайинланди. Бу қарор АҚШ ҳарбий амалиёти ортидан амалга оширилди. Амалиёт давомида амалдаги президент Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес қўлга олиниб, АҚШга олиб кетилган.

Қарор Венесуэла Олий адлия трибуналининг Конституция палатаси томонидан қабул қилинганини «Telesur» телеканали хабар қилди. Суд бу қарорни мамлакатда маъмурий ворисликни сақлаш ва давлат мудофаасини таъминлашга қаратилган «шошилинч ва превентив ҳимоя чораси» деб атади.

Конституция палатаси таъкидлашича, Венесуэла асосий қонунларда кўзда тутилмаган фавқулодда ва форс-мажор шароитларга дуч келган. Шу сабабли давлат бошқарувида узилиш бўлмаслиги учун махсус ҳуқуқий механизм ишга туширилган.

Вақтинча давлат раҳбари этиб тайинланган Дельси Родригес дарҳол Николас Мадуро ва унинг рафиқасини озод қилишни талаб қилди. Шунингдек, у Венесуэла «энди ҳеч қачон бирор давлатнинг мустамлакассигаайланмаслиги»ни таъкидлади.

Бу орада АҚШ Оқ уйи расмийлари Николас Мадуро Манҳэттен оролидаги тергов изоляторига етказилганини маълум қилди. Илгарироқ АҚШ Бош прокурори Пэм Бонди Мадурога нисбатан наркотиклар контрабандаси ва қуролларни ноқонуний айланмаси бўйича бир неча жиноий моддалар қўйилганини билдирган эди.

nikolas maduro hibs 1

Кейинроқ АҚШ Адлия вазирлиги айблов хулосасини эълон қилди. Унда Николас Мадуро ва унинг рафиқаси билан бир қаторда, Венесуэла президентининг ўғли Николас Эрнесто, собиқ ташқи ишлар вазири Рамон Родригес Часин, ички ишлар ва адлия вазири Диосдадо Кабелйо ҳамда «Tren de Aragua» картелининг раҳбари сифатида кўрилаётган Ҳэктор Герреро номи ҳам тилга олинган.

Айблов матнида Николас Мадуро Венесуэланинг собиқ президенти ва «ноқонуний ҳукмдори» сифатида таърифланган. Доналд Трамп эса ижтимоий тармоқдаги чиқишларидан бирида Мадурони Венесуэла раҳбари эмас, балки мамлакатда фаолият юритаётган наркокартеллардан бирининг бошлиғи деб атади.

Теглар

Мавзуга оид