Logo

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, 50 мингга яқин одам бедарак йўқолган

Ҳукумат расмийлари мамлакатда юз берган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2954 кишига етганини маълум қилди. Халқаро қутқарув гуруҳлари қидирув-қутқарув операцияларини якунламоқда.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, 50 мингга яқин одам бедарак йўқолган © Illustrative photo by People's Army Newspaper

Венесуэла расмийлари 24 июн куни мамлакатда юз берган иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2954 кишига етганини маълум қилди.

Халқаро қутқарув гуруҳлари қидирув-қутқарув операцияларини якунламоқда. Венесуэла ҳукумати бедарак йўқолганлар бўйича аниқ рақамларни эълон қилмаган бўлса-да, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кетма-кет содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали зилзилалардан кейин 50 минггача одам вайронaлар остида қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Табиий офатдан энг катта зарур пойтахт Каракас шимолида жойлашган қирғоқбўйидаги Ла Гуайра штатига етди. Қутқарувчилар сўнгги ҳафта ичида вайроналар остидан бир нечта омон қолганларни олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, Ла Гуайрадаги «Майкетия» халқаро аэропорти гуманитар ёрдам рейсларини қабул қилиш учун қисман қайта очилди. Расмийлар аэропорт фаолиятини тўлиқ тиклаш бўйича халқаро ҳамкорлар билан ишлаётганини ва келаси ҳафтада тикланиш режасини якунлашини билдирган.

Венесуэла президенти Делси Родригес халқаро қидирув-қутқарув гуруҳларини кўрсатган ёрдами учун тақдирлади. У ўз нутқида Венесуэла ҳозирда «чуқур миллий қайғу»ни бошдан кечираётганини, кўплаб оилалар яқинларининг тирик топилишидан ҳали ҳам умид узмаётганини, бошқалар эса бор-будидан айрилганини таъкидлади.

Аввалроқ, зилзила қурбонлари сони 1430 тага етгани, яна 68,9 минг киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид