Халқаро эътироф — Moody’s рейтинглари ASIA ALLIANCE BANK рейтингини B1 даражасига кўтарди

22.08.2025 | 15:301 дақиқа

«Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги ASIA ALLIANCE BANKнинг миллий ва хорижий валютадаги рейтингини «B1» даражасига кўтарди ва банкка «барқарор» прогнозини белгилади. Бу Ўзбекистон банк сектори ва банк мижозлари учун муҳим воқеадир.

Халқаро эътироф — Moody’s рейтинглари ASIA ALLIANCE BANK рейтингини B1 даражасига кўтарди

Moody’sнинг ушбу қарори банкнинг барқарор ривожланиши, хатарларни самарали бошқариши ва юқори ишончлилигини акс эттиради

ASIA ALLIANCE BANK мижозлари учун бу маблағлар хавфсизлиги, операциялар барқарорлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига бўлган ишончни янада оширади. 

Шунингдек, янги рейтинг замонавий банк маҳсулотлари ва хизматларини кенгайтириш, мижозларга илғор рақамли ва инновацион ечимларни таклиф қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Реклама

Теглар

Мавзуга оид