add

Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Ўзбекистонга келмоқда

Ванг Йининг сафари дипломатия, савдо, инфратузилма ва минтақавий ҳамкорлик ташаббуслари орқали Хитойнинг Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Ўзбекистонга келмоқда

Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи Марказий Осиёнинг уч давлати — Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга 19–22 ноябр кунлари амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди. Ташриф ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Жээнбек Кулубаев, Бахтиёр Саидов ва Сирожиддин Муҳриддин таклифига асосан амалга оширилади.

Мао Ниннинг айтишича, Ванг Йи ташрифи Хитой раиси Си Жинпинг билан Марказий Осиё давлатлари етакчилари ўртасида эришилган келишувларни амалий бажаришга қаратилган.

Томонлар кун тартибида «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги лойиҳалар алоҳида эътиборга тушиши кутиляпти.

Хитой томони баёнотига кўра, ташриф «Хитой–Марказий Осиё» иккинчи саммитида қабул қилинган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Теглар

Мавзуга оид