add

Хизмат кўрсатиш бозорида қайси ҳудуд энг бой?

Бугун 10:451 дақиқа

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 900 трлн сўмдан ошди. Ҳудудлар кесимида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми қўйидагича:

Хизмат кўрсатиш бозорида қайси ҳудуд энг бой?

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри бозор хизматлари соҳасида мутлақ етакчиликни сақлаб қолган ҳолда, 349,9 триллион сўмлик кўрсаткични қайд этди. Бу бутун мамлакат бўйича кўрсатилган жами хизматларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи айнан пойтахт ҳиссасига тўғри келишини англатади.

Вилоятлар кесимида Самарқанд (67,6 трлн сўм), Фарғона (61,9 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (61,8 трлн сўм) энг фаол ҳудудлар сифатида ажралиб турибди. Ўрта кўрсаткичли ҳудудлар орасида Наманган вилояти (47,2 трлн сўм), Андижон вилояти (46,9 трлн сўм) ҳамда Қашқадарё вилояти (46,7 трлн сўм) алоҳида тилга олинган.

Иқтисодий фаолликнинг ўртача даражаси Бухоро (37,2 трлн сўм), Хоразм (31,8 трлн сўм) ва Сурхондарё (30,8 трлн сўм) вилоятларида қайд этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар ҳажми 30,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида ушбу кўрсаткич 22,6 триллион сўмга тенг бўлди.

Республика бўйича нисбатан паст кўрсаткичлар Жиззах (21,4 трлн сўм) ва Сирдарё (12,6 трлн сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Теглар

Мавзуга оид