Хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 18,5 мингдан ошди.

Хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 феврал ҳолатига кўра, чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида фаолият олиб бормоқда. Улар орасида энг катта улушни савдо соҳаси ташкил этади.

Хорижий компаниялар асосий инвестиция киритган соҳалар

Статистикага кўра, савдо соҳасида 6 623 та корхона фаолият юритмоқда. Бу хорижий капитал иштирокидаги барча корхоналарнинг салмоқли қисмини ташкил қилади.

Иккинчи ўринда саноат соҳаси туради. Ушбу тармоқда 3 817 та корхона иш юритмоқда. Бу ҳолат саноат тармоқлари мамлакат иқтисодиёти учун муҳим инвестиция йўналиши бўлиб қолаётганини кўрсатади.

Қурилиш соҳасида хорижий сармоя иштирокидаги 1 444 та корхона фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, ахборот ва алоқа тармоғида 1 414 та корхона ишламоқда.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 774 та, ташиш ва сақлаш соҳасида эса 593 та корхона қайд этилган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 478 та корхона фаолият юритмоқда. Бу эса аграр секторда ҳам хорижий инвестиция иштирокининг мавжудлигини кўрсатади.

Хорижий компаниялар нисбатан кам инвестиция киритган соҳалар

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 217 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Бундан ташқари, иқтисодиётнинг турли бошқа йўналишларида 3 153 та корхона қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг турли тармоқларда жойлашиши иқтисодиёт диверсификациясини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Теглар

Мавзуга оид