Хусусий университет танлашда нималарга эътибор бериш керак? — таҳлил
10.09.2025 | 18:0012 дақиқа
Ўзбекистонда давлат университетлари билан бир қаторда ўнлаб янги хусусий университетларнинг очилгани ўқувчиларнинг олий таълимда ўқиш коэффициентини оширди.

Аммо лицензия масаласи, таълим сифати, ўқув дастурларига кўра муносиб хусусий университет танлаш кўпчиликни ўйлантирмоқда. Кимдир нуфузли ўқув юрти дипломи, бошқаси сифатли билим ва кўникмалар олишни, яна кимдир эса арзонроқ тўлов қийматини излайди. Қуйида танловдаги асосий омиллар — контракт нархлари, қабул саналари ва билим сертификати талаблари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Университет танлашда эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар:
Ўрта даражада (Интермедиате 5-5,5) IELTS баллари талаб қилинадиган ўқув юртлари
Ўртадан юқори даражада (Upper Indemediate 6-6,5) IELTS баллари талаб қилинадиган ўқув юртлари
Меҳриноз Фармонова тайёрлади.
- Академик даража: Олийгоҳнинг академик обрўси, ўқитувчилар даражаси ва тадқиқот дастурларининг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга.
- Диплом олиш: Агар мақсад диплом олиш бўлса, минимал талаблар ва тезлаштирилган ёки сиртқи таълим дастурлари мавжудлигини ўрганиш керак.
- Молиявий имкониятлар: Таълим нархи, тўлов усуллари, мавжуд чегирмалар ёки мослашувчан тўлов шартларини билиш зарур.
- Тил талаблари: Инглиз тилини билиш талабларини, масалан, IELTS талабларини текшириш лозим.
- Ҳарбий хизматдан озод бўлиш: Агар ҳарбий хизматдан озод бўлиш керак бўлса, бюджет таълими ва хизматдан озод бўлиш имкониятига эга олийгоҳни танлаш муҳим.
- Чет элда ўқиш имконияти: Агар чет элда ўқиш режалаштирилган бўлса, олий таълим муассасаси чет эл дастурлари, алмашинув дастурлари ва визалар беришини таклиф қилишини билиш керак.
- Қабул қилиш муддатлари: Ҳужжатларни топширишнинг амалдаги муддатларини билиш, шунда ҳамма нарсани ўз вақтида топшириш мумкин.
- Контракт тўлови: Университет танлашда контракт тўлови муҳим омил ҳисобланади. Ҳар бир олийгоҳда таълим нархлари турлича бўлиб, ўзингизнинг молиявий имкониятларингизга мос келадиган тўловни танлаш лозим. Айрим университетларда тўловни қисман ёки бўлиб тўлаш имкониятлари, шунингдек, стипендиялар ва чегирмалар ҳам мавжуд. Шунинг учун, тўлов сиёсатини ва қўшимча имтиёзларни олдиндан батафсил ўрганиб чиқинг, бу сизнинг молиявий режаларингизни тўғри тузишга ёрдам беради.
- ИНҲА — 38,1 млндан 39,9 млнгача;
- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожланиш институти — 35,48 млндан — 63,137 млнгача;
- Webster University — 44,0 млндан - 44,6 млнгача.
- Alfraganus — 15 млндан - 32 млнгача;
- British Management University in Tashkent — 37 млн;
- Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети —14,465 млндан - 25,511 млнгача.
- Турон Зармед университети — 14 млндан - 40 млнгача;
- Тошкент амалий фанлар университети — 15 млндан - 19 млнгача;
- Perfect university — 9 млндан 16 млнгача.
| Digital University |
4,5 |
| Oxus University |
4,5 |
| Ajou University in Tashkent |
5 |
| Puchon university in Tashkent |
5 |
| Sharda University Uzbekistan |
5 |
| TEAM University |
5 |
| Latviya Axborot tizimlari menejmenti Oliy maktabining Farg'ona shahridagi filiali |
5,5 |
| Amity University in Tashkent |
5,5 |
| Millat Umidi |
5,5 |
| TMC Institute of Tashkent |
5,5 |
| Turin Politexnika Universiteti |
5,5 |
| Inha |
5,5 |
| Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlanish instituti | 5,5 |
| British Management University in Tashkent | 5,5 |
| PDP | 5,5 |
| Varshava Menejment Universiteti Andijon filiali |
6 |
| Raqamli iqtisodiyot va agrotexnologiyalar |
6 |
| Westminster International University in Tashkent |
6 |
| Webster University |
6 |





