add

Янги ташкил этилган Касбий таълим агентлигига директор тайинланди

Президент қарори билан Азимжон Хусанов агентлик директори лавозимига тайинланди.

Янги ташкил этилган Касбий таълим агентлигига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ Азимжон Хусанов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Азимжон Хусанов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миргация агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–190-сонли фармони билан Касбий таълим агентлиги ташкил этилганди.

Маълумот учун, агентлик томонидан фаолиятини давлат стандартлари асосида ташкил этган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) берилади.

Теглар

Мавзуга оид

Янги ташкил этилган Касбий таълим агентлигига директор тайинланди | Vaqt.uz