add

Янги Тошкентда қурилётган 100 млн долларлик ер ости автотураргоҳи 2026 йил ишга туширилади

Кеча 20:281 дақиқа

Йирик инфратузилма лойиҳаси пойтахт атрофида транспорт юкламасини камайтириш ва замонавий шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган.

Янги Тошкентда қурилётган 100 млн долларлик ер ости автотураргоҳи 2026 йил ишга туширилади

Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган қиймати 100 миллион долларга тенг ер ости автотураргоҳини 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида қурилаётган объект билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев танишди, дея хабар берди Президент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, автотураргоҳнинг умумий қурилиш майдони 40 минг квадрат метрни ташкил этади. Биринчи босқичда 200 та енгил автомобил, шунингдек, 30 та мототранспорт воситаси — мототсикл ва скутерларни жойлаштириш имконияти яратилади. Бу эса ҳудудда транспорт оқимини самарали бошқаришга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида транспорт ва пиёдалар ҳаракатини хавфсиз ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Автотураргоҳга туташ ҳолда тўрт томонлама қулай пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этилади. Шу орқали аҳоли ва меҳмонлар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароити таъминланади.

Шунингдек, объектда автоматлаштирилган парковка тизимлари, велосипед ижараси нуқталари ҳамда электромобиллар учун қувватлаш станциялари ташкил этилади. Бу қарорлар келгусида электр транспорт улуши ортишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

Президент автотураргоҳлар тармоғини кенгайтириш, уларни аҳоли учун максимал даражада қулай қилиш ҳамда электромобиллар инфратузилмасини жадал ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор кўрсатмалар берди.

Авалроқ Янги Тошкент шаҳри концепциясида жамоат транспортлари асосан ер остида, енгил автомобиллар эса ер устида ҳаракатланиши режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Теглар

Мавзуга оид