Янгиланган Шота Руставели кўчаси — фоторепортаж

Тошкентнинг Шота Руставели кўчаси ўртасидан автобуслар учун махсус қурилган йўлак ишга тушди. Vaqt.uz фотомухбири кўчадан фоторепортаж тайёрлади.

Янгиланган Шота Руставели кўчаси — фоторепортаж
Кўчада 500 га яқин йўлбўйи автомобил тўхташ жойлари, 21 та пиёдалар ва велосипедлар учун хавфсиз ўтиш жойлари, 17 та бекат бор. Ҳозирча Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу автобус учун ажратилган махсус йўлак бўйлаб 12-, 38-, 57-, 58-, 67- ва 98-йўналишдаги автобуслар ҳаракатланмоқда. Кўча марказида Ўзбекистонда илк марта автобуслар учун ажратилган йўлак қурилган. Бу йўлдан жамоат транспортидан бошқа автомобиллар ҳаракаланиши тақиқланган. Бекатлар ҳам йўл четидан ўртасига кўчирилди. Шу билан бирга ёндош троутарлар пиёдалар учун қулай тарзда қайта қурилди. Жисмоний имконияти чекланган пиёдалар ҳаракатланиши учун ҳам қулайликлар яратилди. Кўчадаги дренаж тизими замонавийлаштирилди. Йўл четидан ажратилган велойўлаклар барпо этилди. Пиёдалар йўлни қулай кесиб ўтишлари учун светофорлар ва пиёдалар ўтиш жойлари билан жиҳозланди. Shota rust 02 Shota rust 03 Shota rust 04 Shota rust 01 Shota rust 05 Shota rust 06 Shota rust 07 Shota rust 08 Shota rust 09 Shota rust 10 Shota rust 11 Shota rust 12 Shota rust 14 Shota rust 13 Shota rust 15 Shota rust 16 Shota rust 17 Shota rust 18 Низомжон Аҳмедов суратлари.

Теглар

Мавзуга оид