Январда қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп кешбек олди?

03.03.2026 | 11:551 дақиқа

2026-йил январь ойида истеъмолчиларга 125,7 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган.

Январда  қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп кешбек олди?

2026-йил январь ойида (27-февраль ҳолатига) харид чеклари бўйича истеъмолчиларга жами 125,7 млрд сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди. Бу маблағ 197,6 млн та чек асосида ҳисобланган бўлиб, энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида фуқароларга 37,5 млрд сўм кешбек тўланган. Бу республика бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Иккинчи ўринни 18,4 млрд сўм билан Фарғона вилояти эгаллаган бўлса, Тошкент вилоятида 15,4 млрд сўм кешбек қайтарилган.

photo_2026-03-03_09-46-23

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 8,4 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида эса 7,8 млрд сўм кешбек тўланган. Бошқа ҳудудларда ҳам кўрсаткичлар барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Ҳисоботга кўра, январ ойида кешбек тизимидан фойдаланганлар сони 5 млн 635 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич электрон чеклар ва нақдсиз ҳисоб-китоблар улуши ортиб бораётганини англатади.

Маълумот учун: 2025-йилда ўзбекистонликларга 390 млрд сўм кешбек қайтарилган.

Теглар

Мавзуга оид