Logo

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилади

Бугун 20:301 дақиқа

Ўзбекистонда яроқлилик муддати ўтган ҳамда ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар миқдори оширилади. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган янги қонун лойиҳасида маълум қилинди.

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилади

Кодексга киритилаётган ўзгартиришлар

Мазкур қонун лойиҳаси билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 178-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, яроқлилик муддати ўтган, шунингдек, ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли саналари кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш мақсадида қабул қилганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича жарималар миқдорини ошириш ва жавобгарликни кучайтириш назарда тутилган.

Ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади аҳоли саломатлиги ва ҳаётини мустаҳкамлашдан иборатдир. Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти ва заруратини эътиборга олиб, ундаги айрим нормалар бўйича қонун ташаббускорларига аниқлаштирувчи саволлар беришди. Шунингдек, лойиҳани янада такомиллаштириш юзасидан тегишли фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Теглар

Мавзуга оид