Яшил энергия ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга ошди

Бугун 11:531 дақиқа

2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш натижасида 631 млн куб метр табиий газ тежалди.

Яшил энергия ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга ошди © Getty Images / Daniel Bosma

2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистонда йирик қувватли қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 2 млрд 368,2 млн kW/h электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 678,1 млн kW/h га кўп бўлиб, 40 фоизлик ўсишни англатади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми шамол электр станциялари ҳиссасига тўғри келди — 1 млрд 208,6 млн kW/h.

Қуёш фотоэлектр станциялари эса 1 млрд 159,6 млн kW/h электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу эса мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари улуши тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Тежалган табиий газ

Мазкур ўсиш нафақат электр таъминотини яхшилади, балки ресурс тежамкорлигини ҳам таъминлади. Хусусан, 631 млн метр куб табиий газ тежалишига эришилди. Шу билан бирга, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажми 1,3 млн тоннага камайди.

Солиштириш учун, 2025 йил январ–март ойларида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 1 млрд 690,1 млн kW/h электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан 971,8 млн kW/h қуёш, 718,4 млн kW/h эса шамол энергияси ҳиссасига тўғри келган эди.

Жорий йилда ишлаб чиқарилган ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 3,9 млн хонадоннинг уч ойлик ёки 986 минг хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплаш имконини беради. Бу эса мамлакатда «яшил» энергетика салоҳиятининг ошиб бораётганини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид