add

Енгил саноат корхоналарининг қатор харажатларини давлат қоплаб беради

Ҳукумат қарори билан енгил саноат корхоналарини халқаро брендлар билан ҳамкорлик ва мутахассислар тайёрлаш харажатларини қоплаш орқали рағбатлантириш механизмлари жорий қилинди.

Енгил саноат корхоналарининг қатор харажатларини давлат қоплаб беради

Ҳукуматнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сонли қарори билан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, молиявий қўллаб-қувватлаш Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошида фаолият юритувчи Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ушбу низом тадбиркорлик субъектларига соҳа ривожи учун муҳим бўлган йўналишларда маблағ ажратиш механизмларини белгилайди. Жумладан, халқаро брендларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу ёрдам бренд эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, сорсинг компаниялари хизматларидан фойдаланиш, транспорт ва меҳмонхона харажатлари, шунингдек, таржимонлик хизматларини қамраб олади.

Шу билан бирга, мутахассисларни ўқитиш мақсадида ўқув-тренингларида иштирок этиш харажатлари ҳам қоплаб берилади. Бу йўналишга тренинг тўлови, транспорт харажатлари ва меҳмонхона сарфлари киради.

Шунингдек, низомга мувофиқ, молиявий ёрдам олиш учун тадбиркор ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан кўриб чиқилади. Қарор қабул қилинганидан сўнг, тадбиркорга бир иш куни ичида расмий хабарнома юборилади.

Теглар

Мавзуга оид

Енгил саноат корхоналарининг қатор харажатларини давлат қоплаб беради | Vaqt.uz