Йенс Столтенберг: «НАТО Трампнинг президентлиги даврида омон қолиши даргумон»

Бугун 08:551 дақиқа

Шимолий Атлантика алянсининг собиқ раҳбари дунёни огоҳлантирди: Трамп даврида блокнинг омон қолишига ҳеч қандай кафолат йўқ, Европа эса энг ёмон сценарийга тайёр туриши керак.

Йенс Столтенберг: «НАТО Трампнинг президентлиги даврида омон қолиши даргумон»

«НАТО» собиқ бош котиби Йенс Столтенберг «CBC» эфирида берган интервюсида Доналд Трамп президентлиги даврида альянс парчаланиб кетиши мумкинлигини очиқ тан олди. Унинг таъкидлашича, блокнинг келажаги хавф остида бўлса-да, кучли «НАТО» нафақат Европа, балки АҚШ хавфсизлиги учун ҳам ўта муҳимдир.

Трамп узоқ вақтдан бери иттифоқчиларни мудофаага етарлича маблағ ажратмасликда айблаб келади. Трампнинг босими натижасида 2025 йил Ҳаагада бўлиб ўтган саммитда «НАТО» давлатлари 2035 йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш бўйича тарихий мажбуриятни олдилар.

 

АҚШ алянсни тарк этадими?

Столтенберг АҚШнинг блокда қолишига ваъда бера олмаслигини, аммо бу хавфни камайтириш учун барча чораларни кўриш кераклигини таъкидлади. Трамп эса АҚШ «НАТО»дан ҳеч нарса олмаганини ва бошқа давлатлар Америкага ёрдам беришига шубҳа қилишини бир неча бор баён қилган.

 

Тарихий тажриба ва хавотирлар

Столтенбергнинг сўзларига кўра, 2016 йилда ҳам шунга ўхшаш қўрқувлар бўлган, бироқ ўшанда алянс янада кучайган эди. Шунга қарамай, ҳозирги вазият анча жиддий бўлиб, собиқ бош котиб Европани «ўз-ўзидан амалга ошадиган башоратлар»дан қочишга ва мустақил равишда ўз позициясини мустаҳкамлашга чақирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид