add

Европа Иттифоқи визасиз саёҳатни тўхтатмоқда: қайси давлатлар хавф остида?

Бугун 19:25211

Инсон ҳуқуқларини бузган давлатлар визасиз режимдан маҳрум бўлиши мумкин. Евроиттифоқ қайси мамлакатларга нисбатан бу чорани қўллаши мумкинлиги айтилди.

Европа Иттифоқи визасиз саёҳатни тўхтатмоқда: қайси давлатлар хавф остида?

Европа Иттифоқи Кенгаши 17 ноябрь куни Шенген ҳудудига визасиз саёҳат ҳуқуқини вақтинча бекор қилишни енгиллаштирадиган янги қонуний механизмни тасдиқлади. Бу ҳужжат ЕИнинг манфаатларига зид ҳолатларда ёки виза енгилликлари суиистеъмол қилинган тақдирда, тезкор чора кўриш имконини яратади.

Янги тартибга кўра, агар учинчи давлат Евроиттифоқ виза сиёсатига зид ҳаракат қилса, масалан, ҳеч қандай реал боғлиқлиги йўқ шахсларга фуқаролик берса, ёки инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузса, унга нисбатан виза имтиёзлари тўхтатилиши мумкин. Шунингдек, Евроиттифоқ билан сиёсий муносабатлар кескинлашгани ҳам асос бўла олади.

Виза имтиёзларини тўхтатишнинг дастлабки муддати амалдаги 9 ойдан 12 ойгача узайтирилди. Агар вазият ўзгармаса, бу муддат яна 24 ойгача чўзилиши мумкин. Муаммолар ҳал этилмаса, виза имтиёзи умуман бекор қилинади.

Евроиттифоқ ҳозирча бундай чорани фақат бир марта — Вануатуга нисбатан қўллаган. Ушбу давлат россияликларга инвестиция орқали фуқаролик бериш орқали ЕИга визасиз кириш имкониятини яратгани учун чекловга учраган.

Янги регламент Европа Иттифоқининг расмий газетасида эълон қилинганидан 20 кун ўтиб кучга киради ва барча аъзо давлатлар учун мажбурий ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

Европа Иттифоқи визасиз саёҳатни тўхтатмоқда: қайси давлатлар хавф остида? | Vaqt.uz