add

Европа қарши лойиҳа тайёрлади: Украина бўйича АҚШ режаси қайта кўриб чиқиладими?

Бугун 08:182451 Дақиқа

Трампнинг «тинчлик режаси»га жавоб тариқасида Европа етакчилари ўз лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда Украина армиясига нисбатан чекловлар бекор қилиниши, стратегик объектлар устидан назорат қайтарилиши ва ҳудудий масалалар фақат оташкесимдан кейин муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Европа қарши лойиҳа тайёрлади: Украина бўйича АҚШ режаси қайта кўриб чиқиладими?

Европа лойиҳасида Украина Қуролли кучларининг сони ёки қуролланиш даражасига чекловлар қўйилмайди. Бу АҚШ режасидан фарқли ўлароқ, Киевга узоқ масофали қурол етказиб беришни тўхтатиш ва армия сонини 600 минггача қисқартиришни назарда тутмайди. Европа расмийлари Украина ҳарбий салоҳиятига тааллуқли ҳеч қандай чекловни қабул қилмаслигини маълум қилмоқда.

Яна бир муҳим фарқ — Европа лойиҳасида Украинага Запорижжя АЭС, Каховка ГЭС, Днепрга чиқиш ва Кинбурн қўлтиғи устидан тўлиқ назоратни тиклаш ҳуқуқи қайтарилади. АҚШ вариантида эса мазкур объектлар устидан назорат теппа тенг тақсимланиши таклиф қилинган эди.

Европа режаси ҳудудий масалаларни оташкесимдан кейин кўриб чиқишни таклиф қилади. Бу АҚШ режасига зид — унда Қрим, Донецк ва Луҳанскни де-факто Россияга тегишли деб тан олиш таклиф этилган.

Европа расмийлари АҚШдан Украинага хавфсизлик кафолатларини расман беришни талаб қилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларининг тақдири бўйича АҚШ режаси жиддий танқидга учраган — бу маблағларни Киевга ўтказиш имкониятини чеклаши мумкинлиги қайд этилган.

Томонлар ўртасида музокаралар Женевада давом этмоқда. Қатор G7 мамлакатлари саммитида ушбу масала муҳокама этилди. Яқин кунларда Москва ва Вашингтон ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлиши мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз режасини Украина рад этган тақдирда ҳам Киевга ёрдам беришни давом эттиришини айтди. Аммо у бу ҳужжат ҳали якуний эмаслигини, музокаралар учун асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид

Европа қарши лойиҳа тайёрлади: Украина бўйича АҚШ режаси қайта кўриб чиқиладими? | Vaqt.uz