add

Европа, Япония ва Канада Трампнинг тинчлик режасига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда

Бугун 10:002281 Дақиқа

Украинада тинчлик ўрнатишга доир Трамп режаси асос сифатида тан олинди, лекин жиддий қайта ишлаш талаб этилаётгани айтилмоқда.

Европа, Япония ва Канада Трампнинг тинчлик режасига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда

Европа Иттифоқи, Канада ва Япония раҳбарлари куни АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича тайёрлаган 28 бандли режасига муносабат билдириб, ҳужжатни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш зарурлигини қайд этдилар. Уларнинг қўшма баёноти ЕИ Кенгаши сайтида эълон қилинди.

Сиёсатчилар режадаги муҳим тамойилларни эътироф этган ҳолда, уни барқарор ва адолатли тинчликка олиб борувчи асос сифатида баҳоладилар. Бироқ улар айрим бандлар, айниқса, Украина Қуролли кучларини чеклашга оид таклифлар Киевни келажакдаги хавф-хатарларга нисбатан заифлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Баёнотда шундай дейилади: «Бу режа келгусида янада такомиллаштирилиши керак бўлган пойдевордир. Биз тинчлик мустаҳкам ва адолатли бўлиши учун бу жараёнга қўшилишга тайёрмиз».

Раҳбарлар шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТОга оид бандларни амалга оширишда ҳар икки ташкилот аъзоларининг розилиги зарурлигини эслатдилар. Улар халқаро меъёр сифатида «чегаралар куч билан ўзгартирилмаслиги» принципини яна бир бор тасдиқлашди.

Баёнот Урсула фон дер Ляйен, Антониу Кошта, Марк Карни, Эммануэл Макрон, Педро Санчес, Жоржа Мелони, Кийр Стармер каби етакчилар томонидан имзоланган.

Теглар

Мавзуга оид

Европа, Япония ва Канада Трампнинг тинчлик режасига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда | Vaqt.uz