add

Йил бошидан бери камерал солиқ текширувларида 30,1 трлн сўмлик тафовутлар аниқланди

Кеча 21:451691 Дақиқа

Мазкур камерал текширувлар жами солиқ тўловчиларнинг 7,5 фоизида ўтказилгани маълум қилинди.

Йил бошидан бери камерал солиқ текширувларида 30,1 трлн сўмлик тафовутлар аниқланди

2025 йил январ–октябр ойларида 41,8 мингта солиқ тўловчида камерал солиқ текширувлари ўтказилган. Бу Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 7,5 фоизини ташкил этади.

Маълум қилинишича, ушбу текширувларда 30,1 трлн сўм тафовутлар аниқланиб, солиқ тўловчиларга тафовутлар тўғрисидаги талабномалар юборилган.

Асосан қуйидаги солиқ турлари бўйича тафовутлар аниқланган:

soliq

ҚҚС – 14,7 трлн сўм;

фойда солиғи – 9,3 трлн сўм;

акциз солиғи – 3,4 трлн сўм;

мол-мулк солиғи – 1,1 трлн сўм.

Ҳудудлар бўйича энг катта тафовутлар – 11,9 трлн сўм билан Тошкент шаҳрида қайд этилди. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (3,2 трлн сўм) ва Андижон вилояти (2,8 трлн сўм) турибди.

Қайд этилишича, энг катта тафовутлар қуйидаги соҳаларда аниқланган:

умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш – 14,8 трлн сўм;

ишлаб чиқариш – 6 трлн сўм;

қурилиш – 3,4 трлн сўм;

транспорт – 2,4 трлн сўм;

қишлоқ хўжалиги – 1 трлн сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ой мобайнида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 93 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

Йил бошидан бери камерал солиқ текширувларида 30,1 трлн сўмлик тафовутлар аниқланди | Vaqt.uz