Logo

Йил бошидан бери Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ сотди?

Бугун 17:391 дақиқа

Умумий ҳисобда Тожикистон хориждан 927,5 тонна ёқилғи маҳсулотларини импорт қилди.

Йил бошидан бери Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ сотди? © Foto: kommersant.ru

2026-йилнинг январидан июнгача Тожикистон Ўзбекистондан 123,7 миллион кубометр табиий газ олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотларида келтирилган.

Бу давр оралиғида мамлакат умумий ҳисобда хориждан 927 минг 500 тонна ёқилғи маҳсулотларини импорт қилди ва ишлаб чиқарди. Ушбу ҳажмнинг қарийб тўртдан уч қисми Россия ҳиссасига тўғри келди, Қозоғистон эса иккинчи йирик етказиб берувчи ҳисобланади. Россиянинг импорт ва ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 72,3 фоизни, Қозоғистоннинг улуши эса 20,3 фоизни, Ўзбекистонники 2,2 фоизни, Туркманистонни 1,3 фоизни ташкил этди.

rasm



Асосий маҳсулотлар орасида дизель ёқилғиси, автомобиль бензини ва суюлтирилган газ етакчи ўринларни эгаллайди. Тожикистон нефтни қайта ишлаш заводлари умумий ҳажмнинг атиги 0,5 фоизини ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон экспорти ярим йилда қарийб 1,6 миллиард долларга етгани ҳақида ёзган эдик. Мамлакат ўз маҳсулотларини асосан Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Бельгия ва Швейцарияга сотди.

Теглар

Мавзуга оид

Йил бошидан бери Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ сотди? | Vaqt.uz