add

Ёшлар камаймоқда, пенсионерлар кўпаймоқда: дунёда қариш тезлиги ошди

Кеча 12:254371 Дақиқа

Янги демографик тадқиқотлар дунё аҳолиси тарихда илгари кузатилмаган суръатда қариб бораётганини кўрсатмоқда. Бу жараён ҳаттоки Туркияда ҳам кузатилмоқда.

Ёшлар камаймоқда, пенсионерлар кўпаймоқда: дунёда қариш тезлиги ошди

Дунё миқёсида қариш тезроқ кечмоқда. Айрим давлатларда ишга лаёқатли аҳоли сони қисқараётган, ёши катталар сони эса ортиб бораётган бир пайтда, бу ўзгаришлар меҳнат бозори, давлат харажатлари ва узоқ муддатли иқтисодий ўсиш имкониятларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги демографик маълумотларга кўра, кўплаб мамлакатлар туғилиш даражаси пасайиши ва инсон умри узаяётгани сабабли «энг тез қариётган жамиятларю сафидан жой олмоқда. Ушбу глобал ўзгариш пенсионерлар улуши ошиб, ёшлар сони қисқараётганини тасдиқлайди.

Дунё бўйича энг тез қариётган 30 мамлакат рўйхатида Япония биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейин Португалия, Финландия, Италия ва Греция каби Европа мамлакатлари жой олди. Германия 6-ўринда, АҚШ 27-ўринда қайд этилган.

Туркия рўйхатдаги етакчи 30ликка кирмаган бўлса-да, қариш суръати юқори: 65 ёш ва ундан катта аҳоли сони сўнгги 5 йилда 20,7 фоизга ошди ва 2024 йил ҳолатига кўра 9 млн 112 минг кишини ташкил қилмоқда. Ёши катталар аҳолининг умумий улушида 10,6 фоизга етган.

Бу демографик динамика Туркиянинг меҳнат бозори, ижтимоий таъминот тизими ва пенсия харажатлари юзасидан яқин келажакда стратегик ечимлар қабул қилиши зарурлигини кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид