
Юнусобод ва Сергелида янги ҳокимлар: бошқарувга банкир ва молиячи келди
Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб, Даврон Исматов эса Сергели тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Тошкент шаҳрининг иккита йирик маъмурий-ҳудудий бирлиги — Юнусобод ва Сергели туманларида раҳбарият ўзгарди.Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими этиб, Даврон Исматов эса Сергели тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Юнусобод туманининг янги ҳокими Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Саидалиев 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий – 2017 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2021 йилда – Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2018 йилдан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ишлаган ва 2022 йилнинг июн ойидан ушбу туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Saidaliyev Abrorxo‘ja
Сергели туманига раҳбар этиб тайинланган Даврон Рахимджонович Исматов эса банк-молия соҳасида салмоқли тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ismatov Davron
Маълумоти олий – Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида таҳсил олган. 2024 йил феврал ойидан Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.





