add

Зеленский Путин билан илк бор учрашганда нима ҳақда гаплашганини айтди

11.12.2025 | 23:0849961 дақиқа

У Путин билан биринчи учрашувини эсга олди.

Зеленский Путин билан илк бор учрашганда нима ҳақда гаплашганини айтди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин билан биринчи учрашувини ёдга олди ва баъзи ҳақиқатларни тан олди. Бу ҳақда UNIAN нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, биринчи учрашувда Зеленский Путинга Қримни бериш истагини билдирган.

«Балки мен буни илк учрашувда айтгандирман ва менимча, ўшанда ҳақ бўлганман. Очиғини айтсам, ҳозир бу масалаларнинг барчасига кучимиз етмайди. Бунинг учун етарли ёрдам ҳам йўқ», - деди Украина раҳбари.

Шунингдек, Зеленский Украинанинг ҳозирда НАТОга қўшилиш имконияти йўқлигини тан олди.

Биз ҳақиқатга тик боқамиз. Чин дилдан НАТОга қўшилишни хоҳлаймиз. Лекин аниқ биламизки, на АҚШ, на бошқа бир қанча давлатлар Украинани ҳали иттифоқда кўрмаяпти. Ва, албатта, Россия бизни у ерда ҳеч қачон кўришни истамайди», - деди у.

Путин ва Зеленский ўртасидаги биринчи ва ҳозиргача охирги шахсий учрашув бундан роппа-роса олти йил олдин Парижда, Нормандия тўртлиги саммити доирасида бўлиб ўтган эди. Ундан буён томонлар ўртасида бевосита музокаралар формати тикланмаган.

Теглар

Мавзуга оид

Зеленский Путин билан илк бор учрашганда нима ҳақда гаплашганини айтди | Vaqt.uz