2026-йилнинг март ойи учун «Палов индекси» маълумотлари эълон қилинди
Статқўмга кўра, Тошкентда 1 кг палов 120 минг сўмга, Қорақалпоғистонда эса 100 минг сўмга тушмоқда.

Миллий статистика қўмитаси 2026-йилнинг март ойи учун ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган маблағ миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида, энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Респ. – 99 973 сўм
• Андижон вилояти – 108 169 сўм
• Бухоро вилояти – 110 836 сўм
• Жиззах вилояти – 111 556 сўм
• Қашқадарё вилояти – 113 936 сўм
• Навоий вилояти – 112 911 сўм
• Наманган вилояти – 110 958 сўм
• Самарқанд вилояти – 115 821 сўм
• Сурхондарё вилояти – 113 661 сўм
• Сирдарё вилояти – 106 589 сўм
• Тошкент вилояти – 115 026 сўм
• Фарғона вилояти – 117 627 сўм
• Хоразм вилояти – 109 457 сўм
• Тошкент шаҳри – 119 989 сўм.
Статистик ҳисоб-китобларда бир килограмм палов учун қуйидаги маҳсулотлар ва миқдорлар асос қилиб олинган:
• кунгабоқар ёғи – 0,3 л
• пиёз – 300 гр
• мол гўшти – 700 гр
• сабзи – 1 кг
• гуруч – 1 кг
• нўхат – 100 гр
• зира – 10 гр
• ош тузи – 20 гр.
Эслатиб ўтамиз, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.





