4 апрел куни Ўзбекистонда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

Bugun 12:551 daqiqa

Ўзбекистонда 4 апрель куни айрим ҳудудларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда сел ва қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

4 апрел куни Ўзбекистонда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

4 апрел куни республика бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет ҳабар берди.

Маълкмотларга кўра, 4 апрел кунм кундузи айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, жой-жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмаяпти.

Синоптикларга кўра, шамол тезлиги ўртача секундига 7–12 метрни ташкил этади. Ҳаво ҳарорати эса кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади. Бу кўрсаткичлар мавсумий меъёрларга яқин бўлиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.

Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақт-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 3–8 метр бўлиб, айрим пайтларда 10–12 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +17…+19 даража атрофида сақланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлиб, айрим жойларда кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Мутахассислар сел-сув тошқинлари юзага келиш хавфи борлигини таъкидламоқда. Шунингдек, денгиз сатҳидан 2000 метрдан юқори бўлган ҳудудларда қор кўчиши хавфи ҳам сақланиб қолмоқда.

Teglar

Mavzuga oid