40 минг сайёҳ Исроилда қолиб кетди — ҳаво ҳудуди ёпилди, чиқиш йўқ

16.06.2025 | 20:351 daqiqa

Эрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумлари ортидан Исроил ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди. Бу ҳолат туфайли тахминан 40 минг хорижий сайёҳ мамлакатда қолиб кетгани маълум қилинди. Туризм вазирлиги уларга альтернатив чиқиш йўллари ҳақида ахборот тақдим этмоқда.

40 минг сайёҳ Исроилда қолиб кетди — ҳаво ҳудуди ёпилди, чиқиш йўқ
Исроил Туризм вазирлиги маълум қилишича, хавфсизлик туфайли мамлакат ҳаво ҳудуди номаълум муддатга ёпилган. Натижада хориждан келган камида 40 минг сайёҳ мамлакатдан чиқиб кета олмаяпти. Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Иордания ва Миср билан боғловчи қуруқликдаги чегара пунктлари ҳозирча очиқ ҳолда қолмоқда. Шу орқали сайёҳлар Исроилдан чиқиб кетиши мумкинлиги таъкидланган. Шунингдек, Исроил ҳукумати хориждаги 150 мингга яқин фуқаросини қайтариш учун “Хавфсиз қайтиш” операциясини бошлади.

Teglar

Mavzuga oid