Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Kecha 17:441 daqiqa

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 15 миллион еврога ошиб, Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди.

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

«Transfermarkt» Англия Премер-лигасида тўп сураётган футболчиларнинг нархини янгилади. Навбатдаги баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 50 миллион еврога етди. Бунгача футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро сифатида баҳоланган эди.

Янгиланган рейтинг Ҳусановнинг нафақат клуб, балки халқаро майдондаги нуфузи ҳам ошиб бораётганини кўрсатди. У Премер-лигада нархи энг кўп ошган футболчилар қаторига кирди ва мавсум давомидаги барқарор ўйини эътироф этилди.

Осиё рекорди

Янги баҳолашдан кейин Ҳусанов ўз позициясида Осиёнинг энг қиммат футболчиси мақомини қўлга киритди. Transfermarkt маълумотларига кўра, у қитъа футболчилари орасида биринчи ўринга кўтарилди.

Рейтингда япон футболчилари Каишу Сано 40 миллион евро ва Такефуса Кубо 30 миллион евро билан кейинги поғоналардан жой олган. Бу эса ўзбекистонлик ҳимоячининг Осиё футболидаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини англатади.

АПЛдаги ўрни

Ҳусанов Англия Премер-лигасидаги марказий ҳимоячилар орасида нархи бўйича 16-ўринга кўтарилди.

Премер-лиганинг энг қиммат футболчиси сифатида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд 200 миллион евро билан етакчилик қилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid