АҚШ разведкаси: Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналашни бошлади

Kecha 08:552 daqiqa

Эрон ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозининг кемалар қатнови йўлагида денгиз миналарини жойлаштиришга киришди. АҚШ разведка хизматларининг ушбу маълумотини Оқ уйдаги «CBS News» мухбири Женнифер Жейкобс очиқлади.

АҚШ разведкаси: Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналашни бошлади

Мухбирнинг хабарига кўра, Эрон миналарни ўрнатиш учун ҳар бири 2-3 та мина ташишга қодир бўлган кичик кемалардан фойдаланмоқда. Очиқ маълумотлар мавжуд бўлмаса-да, экспертлар Эрон ихтиёрида Россия, Хитой ва Эроннинг ўзида ишлаб чиқарилган 2000 дан 6000 тагача денгиз миналари борлигини тахмин қилишади.

«CNN» манбаларининг тасдиқлашича, ҳозирда миналаштириш кенг кўламли эмас — сўнгги кунларда бир неча ўнлаб зарядлар ўрнатилган. Бироқ Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) бўғоз фарватерида юзлаб миналар, портловчи моддалар билан тўлдирилган катерлар ва қирғоқ ракета батареяларидан иборат «тўсиқ йўлаги»ни тез фурсатда яратиш имкониятига эга.

 

Трампнинг кескин ултиматуми

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондан миналарни «зудлик билан» олиб ташлашни талаб қилди.

«Агар миналар ўрнатилган бўлса ва улар тезлик билан олиб ташланмаса, Эрон учун ҳарбий оқибатлар мисли кўрилмаган даражада бўлади. Агар улар ўрнатилган нарсаларни олиб ташлашса, бу тўғри йўналишдаги улкан қадам бўлади!» — деб ёзди Трамп «Truth Social» тармоғида.

 

Стратегик аҳамият ва Хитой омили

Ҳўрмуз бўғози жаҳон нефт етказиб беришнинг 20 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг (СТГ) 30 фоизи ўтадиган энг муҳим денгиз артериясидир. Теҳрон бўғозни «душман давлатлар» учун ёпиб қўйиш билан таҳдид қилган бўлса-да, бу қадам унинг ўзига ҳам зарар етказади.

Эрон нефтининг 80 фоизи Хитойга экспорт қилинади. Бўғознинг миналаниши ва ёпилиши Эроннинг асосий иттифоқчиси бўлган Пекиннинг манфаатларига бевосита зарба беради. Шу сабабли, Хитой аллақачон Эрон ҳарбийларининг танкерларни ўққа тутиши ва бўғоздаги ҳаракатларидан норозилик билдирган.

Teglar

Mavzuga oid