"ASIA ALLIANCE BANK" АТБ Франкфурт-Майндаги SIBOS 2025да
"ASIA ALLIANCE BANK" АТБ Франкфурт-Майнда бўлиб ўтаётган, банк тенденциялари ва молиявий инновациялар бўйича дунёдаги энг йирик платформалардан бири SIBOS халқаро конференциясида иштирок этмоқда.

Форумнинг илк кунида банк қуйидаги ҳамкорлик келишувларига имзо чекди:
LBBW (Германия) билан савдо молиялаштириш ва халқаро операциялар бўйича меморандум
Spitamen Bank (Тожикистон) билан ғазначилик операциялари бўйича умумий шартнома
Шунингдек, Unicredit Bank (Италия), First Abu Dhabi Bank (БАА), Agricultural Bank of China (Хитой), RBI (Австрия) ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан музокаралар ўтказди. Натижада Aktif Bank (Туркия) билан ғазначилик операциялари бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Бу келишувлар ASIA ALLIANCE BANKнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган стратегиясини акс эттиради. 🌍✨
Реклама



