Бир гуруҳ марҳум ижодкорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ривожига улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида Шуҳрат Аббосов, Ғани Аъзамов, Зайнаб Садриева, Ўткир Ҳошимов, Ўлмас Алихўжаев ва бошқалар бор.
© prezident.uzФармонга кўра, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларининг қуйидаги вакиллари мукофотланди.
«Буюк хизматлари учун» ордени билан
Аббосов Шуҳрат Солихович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, кинорежиссёр
Ғани Аъзамов — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Одил Ёқубов — Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
Зайнаб Садриева — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ҳамза Умаров — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Обиджон Юнусов — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Ўткир Ҳошимов — Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Саида Зуннунова — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи
Манзура Ҳамидова — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Орифхон Ҳотамов — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Ўлмас Алихўжаев — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Икрома Болтаева — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Марям Ёқубова — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Зокиров Жамшид Каримович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Ҳожиакбар Нурматов — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Очилхон Отахонов — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Раҳматов Диас Ниғматович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Юлдуз Ризаева — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса
Ўлмас Саиджонов — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Тожиев Тўлқин Жўраевич — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Дўстлик» ордени билан
Даврон Ғоипов — эстрада хонандаси
Расулқори Мамадалиев — хонанда ва созанда
Ртвеладзе Эдуард Василевич — академик, археолог ва санъатшунос олим
Садуллаев Санжар Лутфуллаевич — дубляж актёри.





