Logo

Бишкекда ШҲТ энергетика вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

Bugun 19:171 daqiqa

Унда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва ШҲТ Энергетика консорциумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бишкекда ШҲТ энергетика вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

19 июн куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Тадбирда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иштирок этди. Йиғилиш давомида ШҲТ мамлакатлари ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон энергетика вазири Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида илгари сурилган ШҲТ Энергетика консорциумини ташкил этиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратди.
 
Мазкур ташаббус доирасида ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика консорциумини ташкил этиш концепцияси лойиҳаси тақдим этилди. Муҳокамалар якунида ҳужжатни биргаликда ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида ШҲТ мамлакатлари учун энергия самарадорлиги ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича Минтақавий марказ ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Teglar

Mavzuga oid

Бишкекда ШҲТ энергетика вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди | Vaqt.uz