Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Кўпкари ва кўк-бўри алоҳида спорт тури сифатида ўтказилади

Bugun 18:251 daqiqa

Қирғизистон VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида кўпкари ва кўк-бўрини алоҳида спорт турлари сифатида ўтказишини тасдиқлади.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари: Кўпкари ва кўк-бўри алоҳида спорт тури сифатида ўтказилади

Қирғизистонда бўлиб ўтадиган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида кўк-бўри ва кўпкари мусобақалари алоҳида йўналиш сифатида ташкил этилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги маълум қилди.

Идора раҳбари Урмат Асанбаевнинг таъкидлашича, 2026 йилги ўйинларда мазкур икки спорт турини бирлаштириш режаси йўқ.

«2026 йилги ўйинларда икки спорт турини бирлаштириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, бу мавзу ёпилган», — деди Асанбаев.

Мусобақаларга уч мингга яқин спортчи қатнашади

VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йил 31 августдан 6 сентабргача Қирғизистонда бўлиб ўтади.

Мусобақаларда тахминан 2800–3000 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Улар жами 43 та спорт тури бўйича баҳс олиб боради.

Бишкек ва Иссиқкўл мезбонлик қилади

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ўйинларнинг очилиш маросими Бишкек шаҳридаги янги «Бишкек Арена» стадионида ўтказилади. Асосий спорт баҳслари эса Иссиқкўл вилоятида ташкил этилади.

Teglar

Mavzuga oid