Logo

«Click» Techstars Startup Week’да: фойдаланувчи тажрибаси ва молиявий хизматларга ишонч

Bugun 18:563 daqiqa

«Click» CPO вазифасини вақтинча бажарувчи Улуғбек Абдураҳмонов янги фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларнинг кундалик ҳаётида молиявий хизматларнинг тутган ўрни ва мижозлар ишончини сақлаш ҳақида фикр билдирди.

«Click» Techstars Startup Week’да: фойдаланувчи тажрибаси ва молиявий хизматларга ишонч

24-ноябр куни Тошкентда Techstars Startup Week доирасида «Банклар ва финтех: Ўзбекистонда навбатдаги рақамли мижозни ким жалб қилади?» мавзусида панел муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда «Click» Маҳсулотларни ривожлантириш бўйича директор вазифасини вақтинча бажарувчи Улуғбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Муҳокама давомида у молиявий хизматларни танлашда фойдаланувчилар нималарга эътибор бериши ва уларни иловадан қайта фойдаланишга ундайдиган омиллар ҳақида гапирди. Унинг фикрича, фойдаланувчининг танлови муайян эҳтиёж ва вазиятга боғлиқ. Бунда хизматнинг қулайлиги, тезлиги ва барқарор ишлаши муҳим аҳамиятга эга.

Хизмат сифати — фойдаланувчи танловининг асоси

Ягона QR-банклар ва финтех компаниялари умумий инфратузилма асосида ўз хизматларини ривожлантириши ҳамда фойдаланувчиларга танлаш эркинлигини яратиши мумкинлигининг яққол мисолларидан бири. Тадбиркор битта QR-код орқали ушбу тизимга уланган турли иловалардан тўловларни қабул қилиши, харидор эса ўзи одатланган илова орқали тўлов қилиши мумкин.

QR-
тўловлар билан бир қаторда Apple Pay каби бошқа тўлов технологиялари ҳам ривожланмоқда. Улар бир-бирини тўлдириб, фойдаланувчиларнинг турли эҳтиёж ва одатларига мос келади. Ягона QR савдо нуқталарида тўловларни қабул қилишни соддалаштиради. Apple Pay орқали эса iPhone ва бошқа Apple қурилмаларида сайтлардаги харидлар учун карта маълумотларини қўлда киритмасдан тўлов қилиш мумкин.

«Click»
ўз тўлов саҳифаси орқали ҳамкорларига Apple Pay ёрдамида тўловларни қабул қилиш имкониятини яратди. Бу бизнес учун харидорларга кўпроқ тўлов усулларини таклиф қилиш имконини беради. Молиявий хизмат кўрсатувчи компанияларни эса тўлов жараёнининг қулайлигидан тортиб, мижозлар мурожаатларига тезкор жавоб беришгача бўлган барча босқичларда хизмат сифатини оширишга ундайди.

Ишонч — узоқ муддатли муносабатларнинг асоси

«Click» фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида гапирар экан, Улуғбек Абдураҳмонов барқарорлик, ишончлилик ва хавфсизликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, фойдаланувчининг банк картасини иловага улаши компанияга билдирилган катта ишончдир.

«Инсон банк картасини мобил иловага қўшар экан, аслида, ўз маблағларини шу хизматга ишониб топширади. Бу ишончни сақлаб қолиш жуда муҳим», — деди у.

«Click» учун нафақат янги фойдаланувчиларни жалб қилиш, балки уларнинг кундалик ҳаётидан ўрин олиш ҳам муҳим. Мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар хизматнинг уларнинг эҳтиёжларига жавоб бериши ва ҳар сафар билдирилган ишончни оқлаши асосида шаклланади.

Маълумот учун, «Click» — Ўзбекистоннинг етакчи финтех компанияси бўлиб, унинг хизматларидан 25 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Компания мамлакатдаги рақамли тўловлар бозорида пешқадамлик қилади. 2024-йилда «Click» супериловага айланди. У тўловлар ва суғуртадан тортиб логистика, автомобил хизматлари ва хайриягача бўлган кенг кўламли ўз ва ҳамкор хизматларини бирлаштирди. 2026-йилнинг январ ойида «Click» сунъий интеллект асосидаги ақлли ёрдамчи — Cleo’ни ишга тушириб, шахсийлаштирилган рақамли хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтирди.

«Click» 1-сонли тўлов ташкилоти лицензиясига ҳамда PCI DSS 4.0.1 стандартига мувофиқлик сертификатига эга. Компания сунъий интеллект, яшил энергетика ечимлари ва ижтимоий ташаббусларга сармоя киритишда давом этмоқда.

Реклама

Teglar

Mavzuga oid