Coinpay крипто-биржаси ҳақида нималарни биласиз?
Coinpay крипто-биржаси "COINPAY" МЧЖ корхонасига тегишли бўлиб, ҳозирда Ўзбекистонда крипто-биржа сифатида фаолият юритиш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Масъул орган реестрига кўра, Coinpay 2024 йилда фаолият юзасидан лицензия олган. ihamkorUZ сайтидаги маълумотларга кўра, Coinpay МЧЖ корхонасининг 100 фоиз улушига Акмал Абдулхаиров эгалик қилади. Корхона устав фонди эса ҳозирда 10 млрд 419 млн сўмдан ортиқ ҳисобланади.
Coinpay сайти орқали Binance биржасидан крипто-активларни қонуний сотиб олиш ёки бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун Coinpay сайтидаги ҳавола орқали Binance биржасидан рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Биржанинг ўзи эса тез орада крипто-карта чиқариш, Humo ва Uzcard тўлов тизимлари орқали ҳисобни тўлдириш, фиатга крипто ёки криптога бошқа криптони айирбошлаш, MyID тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятлари қўшилишини маълум қилган.





