Экополиция Муборак газни қайта ишлаш заводига жарима белгилади

Bugun 20:451 daqiqa

Аниқланишича, шлаб чиқариш жараёнида газ очишдан ҳосил бўлган, таркибида нефт маҳсулотлари бўлган оқова сувлар очиқ майдонларга ташланган.

Экополиция Муборак газни қайта ишлаш заводига жарима белгилади

Муборак газни қайта ишлаш заводига атроф-муҳитга етказилган зарар учун 10 миллиард 834 миллион сўм миқдорида қўшимча компенсация тўлови белгиланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилиди.

Қайд этилишича, корхона фаолиятида атмосфера ҳавосини ифлослантириш, чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш ва оқова сувларни очиқ майдонга чиқариш билан боғлиқ қатор қонунбузарликлар аниқланган. Завод ҳудудида қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилган.

Қолаверса, ушбу чиқиндилардан ҳосил бўлаётган чанг зарралари ва зарарли газлар ёқилиши оқибатида атмосфера ҳавосига олтингугурт, углерод ҳамда азот оксидлари меъёридан ортиқ даражада чиқариб келинган. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида газ очишдан ҳосил бўлган, таркибида нефт маҳсулотлари бўлган оқова сувлар очиқ майдонларга ташланган.

Ҳолат юзасидан корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилиши билан бирга, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 7 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун судга юборилди.

Teglar

Mavzuga oid

Экополиция Муборак газни қайта ишлаш заводига жарима белгилади | Vaqt.uz