Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Kecha 17:042 daqiqa

Марказий банк 2026 йил 10 март ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Энг яхши микрокредит ва автокредит ставкаларини қайси банклар таклиф қилмоқда?

Марказий банк 2026 йил март ойи иккинчи ҳафтаси бўйича тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микрокредит ва автокредитлар фоиз ставкалари бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Янги ҳафтада микрокредитлар бўйича ўртача ставка 29,6 фоизни ташкил этган бўлса, автокредитлар бўйича ўртача ставка 22,6 фоиз даражасида қайд этилди.

1

Микрокредитлар бўйича ўртача фоиз ставка ўтган ҳафтада ҳам 29,6 фоиз эди, автокредитлар бўйича эса бироз пастроқ 22,5 фоизни ташкил этганди.

Микрокредитлар

Микрокредитлар сегментида энг паст ставка 22,4 фоиз билан «Aloqabank» томонидан таклиф этилмоқда. Ундан кейин «Infinbank» 24,4 фоиз ва «Trastbank» 24,6 фоиз ставка билан нисбатан мақбул шартларни тақдим этмоқда.

Ўрта сегментда бир қатор йирик банклар 25–27 фоиз атрофида кредит ажратмоқда. Хусусан, «BRB»да 25,1 фоиз, «Milliy bank»да 25,3 фоиз, «Ziraat bank» ва «OFB»да 26,2 фоиз даражасида ставкалар шаклланган. Шунингдек, «Asakabank» 26,7 фоиз, «Kapitalbank» 27,0 фоиз ва «SQB» ҳамда «Mikrokreditbank» 27,5 фоиз ставка билан кредит таклиф қилмоқда.

2

Юқори сегментда эса ставкалар анча юқори. «TBC bank»да 39,8 фоиз, «AVO bank»да 39,9 фоиз, «Anorbank»да 42,1 фоиз ва «Tenge bank»да 42,6 фоиз даражасида микрокредитлар ажратилмоқда. Бу эса бозорда кредит нархи банк сиёсати ва маҳсулот турига қараб сезиларли фарқ қилаётганини кўрсатади.

Автокредитлар

Автокредитлар сегментида энг паст ставка 16,4 фоиз билан «Ipoteka bank»да қайд этилди. Шунингдек, «Infinbank» 16,8 фоиз, «Apex bank» 18,3 фоиз ва «Davr bank» 18,5 фоиз ставка билан нисбатан арзон кредитлар таклиф қилмоқда.

Ўрта сегментда ставкалар 22–24 фоиз атрофида шаклланган. Масалан, «Aloqabank» 22,1 фоиз, «Asia Alliance bank» ва «OFB» 22,5 фоиз, «SQB» 23,6 фоиз ставка билан автокредит ажратмоқда. Шунингдек, «Milliy bank»да 23,7 фоиз, «Asakabank»да 23,9 фоиз ва «Agrobank»да 24,7 фоиз даражасида кредитлар таклиф этилмоқда.

Юқори сегментда эса ставкалар 25–28 фоиз оралиғида. Хусусан, «Turon bank» 25,1 фоиз, «Trastbank» 25,6 фоиз, «Ziraat bank» 26,2 фоиз, «Mikrokreditbank» 27,7 фоиз ва «Madad Invest bank» 27,9 фоиз ставка билан автокредит тақдим этмоқда. Умуман олганда, янги ҳафтада автокредитлар ўртача фоизи нисбатан паст даражада сақланиб қолди.

Teglar

Mavzuga oid