Эроннинг жавоб зарбалари Яқин Шарқ бўйлаб ёғилди (фоторепортаж)

02.03.2026 | 13:252 daqiqa

Эроннинг жавоб зарбалари 1 март куни кенгайди ва Исроил ҳамда Форс кўрфазидаги араб давлатлари бўйлаб акс садо берди, Дубай ва Қатар пойтахти Доҳада кучли портлаш овозлари эшитилди.

1

1-март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида, тўхтатиб қолинган ракета парчалари туфайли причаллардан бири ёнғинга учраганидан сўнг Жабал Али портининг сунъий йўлдош орқали олинган тасвири.

2

1-март куни Исроилдаги Бейт Шемешда Эроннинг ҳалокатли зарбаси содир бўлган жойнинг дрон орқали олинган тасвири.

3

1-март куни Эрондан учирилган ракеталарга қарши Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаётган пайтда, Ашкелон шаҳридан кўринган снаряд парчаси.

4

1-март куни Баҳрайннинг Жуффаир ҳудудида АҚШ Денгиз кучлари базасига Эрон зарбасидан сўнг тутун кўтарилмоқда.

5

1-март куни Баҳрайннинг Манамасида Эрон зарбаларидан сўнг АҚШ Бешинчи флоти денгиз базасидаги вайронагарчиликни кўрсатувчи сунъий йўлдош тасвири.

6

1-март куни Тел Авивдаги (Исроил) тураржой биносига Эрон ракетаси зарбаси берилган жойнинг дрон орқали олинган тасвири.

7

1-март куни Манамадаги Эрон дрон ҳужуми натижасида зарар кўрган бино.

8

1-март куни Исроил, Тел Авив

9

1-март куни Исроилнинг Ҳаифа шаҳрида болалар Эрон ракеталаридан паноҳ топиш мақсадида оиласи кўчиб ўтган ерости автомойкасида ўйнаб вақт ўтказмоқда.

10

Эроннинг Исроилга ракета зарбалари учирганидан сўнг Ҳаво ҳимоя тизимининг перехваторлар (интерсепторлар)и марказий Исроил осмонига кўтарилгани кўринди.

11

28-феврал куни Манамада Эрон дрон ҳужуми натижасида ёниб турган бинодан тутун кўтарилмоқда.

12

1-март куни Беит Шемешда Эрон зарбаси содир бўлган жойда Исроил ходимлари ишлар олиб бормоқда.

13

28-феврал куни Тел Авивда Эрон томонидан учирилган ракеталар оқибатида чиққан портлаш кўринига ўхшаш ҳолат.

14

1-март куни Дубайдаги саноат ҳудудида тутун билан қопланган ҳолатни кўрсатувчи сунъий йўлдош тасвири.

15

Доҳа, Қатар, 28-феврал.

16

28-феврал куни Эрондан Исроилга ракета зарбалари учирилганидан сўнг, Ҳаифада денгизда бир портлаш юз бергани қайд этилди.

17

28-феврал куни Манамада Эрон томонидан учирилган ракета зарбалари ҳақида хабар берилгандан сўнг осмонга тутун кўтарилмоқда.

18_11zon

1-март куни Бейт Шемешда Эрон зарбаси содир бўлган жойда бир эркак ўтирибди.

19

28-феврал куни Эрон томонидан учирилган ракета хаво ҳимоя тизимлари томонидан тўхтатилганининг Қуддусдан кўриниши.

20

Бир гуруҳ одамлар уй террасалари ва балконларидан воқеаларни кузатиб турибди. Доҳа, 28-феврал.

21

Исроилга Эроннинг ракеталарини учирганидан сўнг, 1-март куни Тел Авивда бир ракета таъсири қолаган жойни текшираётган Исроилнинг фавқулодда ҳолат хизматлари ходимлари кўриниши. Улар зарба оқибатида пайдо бўлган кратерни ва атрофдаги зарарни таҳлил қилмоқда.

22

28-феврал куни Ашкелонда Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракета уриб туширганидан сўнг осмондан снаряд парчаси тушаётганини кўриш мумкин.

23

28-феврал куни Эрон томонидан Исроилга ракета улоқтирилиши ортидан Ашкелонда бир гуруҳ одамлар паноҳ излаётганини кўриш мумкин.

24

28-феврал куни Манамада портлашлар садоси эшитилгандан сўнг осмонга тутун кўтарилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid