Logo

Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора олган банк ходимлари ушланди

Bugun 19:401 daqiqa

Фарғона вилоятидаги ҳолатда банк ходими 2,5 млрд сўм кредит ажратиб бериши эвазига ушбу кредит миқдорининг 5 фоизини талаб қилган.

Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора олган банк ходимлари ушланди © Depositphotos

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кредит ажратиш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда тижорат банки банк хизматлари маркази бошлиғи Р.С. тадбиркорлик фаолияти учун 2,5 млрд сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган. У кредит суммасининг 5 фоизини, яъни 125 млн сўмни олдиндан беришни талаб қилиб, фуқародан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқанд вилоятида эса тижорат банки банк хизматлари маркази бошлиғи Д.И. “Д.Д.” МЧЖ раҳбарига 75 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб бергани учун олган маблағининг бир қисмини — 10,7 млн сўмни қайтариб бераётган вақтида қўлга тушган. Тергов маълумотларига кўра, мазкур сумма аввал олинган 2 150 АҚШ долларининг бир қисми бўлган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора олган банк ходимлари ушланди | Vaqt.uz