Германия АҚШ ҳарбийларига маош тўлайди

22.10.2025 | 19:301 daqiqa

Америка «шатдауни» Германияга ҳам таъсир қилди.

Германия АҚШ ҳарбийларига маош тўлайди

Германия АҚШ федерал органларининг бюджет йўқлиги сабабли фаолияти тўхтатилгани боис мамлакатдаги Америка ҳарбий базаларининг 11 мингга яқин ходимига маош тўлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

«Федерал ҳукумат октябр ойи учун иш ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлаш мақсадида режадан ташқари харажатларни амалга ошириш ташаббусини кўтармоқда», - дея Молия вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

АҚШдаги аввалги «шатдаунлар» пайтида германиялик ходимларга ҳеч қандай таъсир бўлмаган - маошлар одатдагидек тўланган, деди Вер.ди ташкилоти раисининг ўринбосари Кристине Беле.

У яна Берлиннинг бу ҳиссаси «Германияда жойлашган АҚШ қуролли кучлари ва уларнинг фуқаролик хизматчилари билан бирдамлик белгиси» эканини таъкидлади.

Германияда АҚШнинг ўн минглаб ҳарбий хизматчилари, жумладан, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Европа ва Африкадаги штаб-квартираси бўлган Рамштайн авиабазасида жойлашган.

АҚШда шатдаун 1 октябрда бошланиб, 22 кундан бери давом этмоқда. Инқирознинг тугаши ҳали номаълум. Ҳукумат тузилмаларининг ҳозирги тўхтаб қолишига Обамаcаре ва Медиcаид тиббий дастурларини молиялаштириш бўйича демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди.

Сўнгги 50 йил ичида АҚШда Конгрессдаги турли келишмовчиликлар туфайли 22 та шатдаун юз берган.

Teglar

Mavzuga oid