Logo

«Ғўдайган, ўзидан кетганлар бу ишни қилади» — Саида Мирзиёева

Bugun 12:111 daqiqa

Президент администрацияси раҳбари Тошкентдаги қурилишлар туфайли умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари йўқ қилиб юборилаётганини танқид қилди.

«Ғўдайган, ўзидан кетганлар бу ишни қилади» — Саида Мирзиёева © Saida Mirziyoyevaning ijtimoiy tarmoqdagi sahifasi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла аҳли эгган дарахтлар кесиб ташлангани ва болалар майдончаси ўрнида бизнес маркази қуриш режалаштирилганини танқид қилди.

Унинг таъкидлашича, пойтахтда қурилишлар туфайли умумий ҳовлилар, болалар ва спорт майдончалари йўқ қилинишига оид мурожаатлар кўпайган.

«Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.

Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади», - дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Teglar

Mavzuga oid