Илмий даража олишда бир қатор талаблар бекор қилинади

Bugun 18:201 daqiqa

Илмий фаолиятни соддалаштириш, тадқиқотчилар учун қулай муҳит яратиш ва илмий салоҳиятни ошириш мақсадида 2027 йилдан бошлаб диссертация ҳимояси ва илмий даража бериш жараёнидаги бир қатор ортиқча бюрократик талаблар бекор қилинади.

Илмий даража олишда бир қатор талаблар бекор қилинади © milliygvardiya.uz

2026 йил 26 май куни Президентнинг ПФ–98-сонли «Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Ҳужжат билан илмий даражалар бериш тизимидаги қатор тартиблар қайта кўриб чиқилди.

Фармонга мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даража олиш жараёнидаги бир нечта мажбурий босқичлар бекор қилинади.

Чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;

Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;

Диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;

Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (ДСc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;

Диссертация авторефератини чоп этиш;

Диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;

Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;

Ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;

Таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади.

Teglar

Mavzuga oid