ЖЧ-2026: ФИФА «Шер ва қуёш» байроғини тақиқлади

Bugun 17:222 daqiqa

Ташкилот ушбу рамзни сиёсий деб топди.

ЖЧ-2026: ФИФА «Шер ва қуёш» байроғини тақиқлади

ФИФА мухлисларга 2026 йилги жаҳон чемпионати стадионларига 1979 йилги инқилобгача ишлатилган Эроннинг «Шер ва қуёш» байроғини олиб киришни тақиқлади.

Бу қарор мазкур рамздан амалдаги Эрон ҳукуматига қарши норозилик белгиси сифатида фойдаланиб келаётган мухолифат фаоллари ва хориждаги эронликлар орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

«Шер ва қуёш» рамзи нима учун баҳсли?

Шер ва қуёш тасвирланган байроқ Руҳуллоҳ Хумайний ҳокимиятга келгунига қадар Эроннинг расмий рамзи бўлган. Инқилобдан сўнг унинг ўрнини амалдаги Эрон давлат байроғи эгаллади.

Шер ва қуёш тасвири туширилган байроқ Руҳуллоҳ Хумайний ҳокимиятга келгунига қадар Эроннинг расмий рамзи ҳисобланган. Инқилобдан сўнг унинг ўрнини ҳозирги давлат байроғи эгаллади.

Сўнгги йилларда, хусусан, 2022 йилда Маҳса Аминийнинг вафотидан кейинги норозилик намойишларида, шунингдек, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи митингларда бу эски байроқ яна кенг оммалашди.

ФИФА сиёсий рамзларга қарши чекловларни кучайтирмоқда

Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон ўзининг дастлабки ўйинларини энг йирик Эрон диаспораларидан бири истиқомат қиладиган Калифорнияда ўтказади.

Маълумот учун, 2022 йили Қатарда бўлиб ўтган мундиал давомида ҳам айрим мухлислар ушбу байроқни стадионга олиб киришда тақиқларга дуч келган эди.

ФИФА бундай чекловларни ўйинлар вақтида сиёсий, диний ва этник рамзлардан фойдаланишни тақиқловчи қоидалари билан изоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот бунгача Буюк Британия футбол ассоциацияларини уруш қурбонлари хотираси учун кўкнори гулидан фойдалангани сабабли жаримага тортган эди. Шунингдек, ЖЧ-2022 да камалакранг «OneLove» боғичларини таққанларни санкциялар билан огоҳлантирган, Швейцария терма жамоаси футболчилари Жердан Шакири ва Гранит Жакани эса Сербияга қарши ўйинда қўллари билан албан бургути ишорасини кўрсатгани учун жазолаган.

Teglar

Mavzuga oid