KFC’дан Oqtepa’гача: Йирик фаст-фуд тармоқлари 2025 йилда қандай фойда олди?

Bugun 19:062 daqiqa

KFC 100 млрд сўмдан ошиқ фойда билан етакчи бўлди. Пицца тармоқлари эса йилни зарар билан якунлади.

KFC’дан Oqtepa’гача: Йирик фаст-фуд тармоқлари 2025 йилда қандай фойда олди?

2025 йил Ўзбекистонда аксарият фаст-фуд тармоқлари учун муваффақиятли бўлди. Vaqt.uz уларнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиб чиқди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, энг кўп даромад қилган фаст-фуд ресторани KFC бўлди. 2025 йилда бу бренд остида фаолият олиб борувчи «International Foodchain» МЧЖ даромади 1 трлн сўмдан ошди.

Кейинги ўринда Evos бормоқда. Унинг даромади 2025 йилда 3,1 фоизга камайиб, 835,4 млрд сўмни ташкил қилди. KFC даромади эса аксинча 36,2 фоизга ошиб, 1 трлн сўмга етди.

Oqtepa Lavash даромади эса сезиларли ўсишни қайд этди ва учинчи ўринни эгаллади. «Oqtepa-food-service» МЧЖ тушумини ўтган йилга нисбатан 169 фоизга ошириб, 605,3 млрд сўмга етказди.

Бундан ташқари, Feed Up даромади 17,4 фоизга ўсиб, 178 млрд сўмни ташкил қилди. Bellissimo Pizza эса даромадини 101,4 фоизга ошириб, 141,3 млрд сўмга етказди.

Шунингдек, Maxway 122,7 млрд сўм (9,4 фоиз), Dodo Pizza 61,6 млрд сўм (+128,6 фоиз) даромад олишга эришди.

Фойда кўрсаткичлари қандай?

2025 йилда фойда бўйича ҳам KFC 100,4 млрд сўм билан етакчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни Evos (58,6 млрд сўм) ва Oqtepa Lavash (26,4 млрд сўм) эгаллади.

Bellissimo Pizza йилни 6,7 млрд сўм зарар билан якунлади. Бироқ компаниянинг бошқа МЧЖлари ҳам рўйхатдан ўтказилган.

Энг катта зарар Dodo Pizza’да бўлди — 31 млрд сўм. Фаст-фуд тармоғи 2023 йилдан бери зарарда ишламоқда.

1

Солиқлар бўйича вазият

KFC 100 млрд сўмдан ошиқ фойда олиш билан бирга, 93 млрд сўм солиқ ҳам тўлади. Evos 77,9 млрд сўм, Oqtepa Lavash 42,2 млрд сўм солиқ тўловларини амалга оширди.

Зарарда бўлган Bellissimo Pizza ва Dodo Pizza эса мос равишда 7,5 ва 4,5 млрд сўм солиқ тўлади. Maxway’да бу кўрсаткич 5,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Teglar

Mavzuga oid