Марказий Осиёда сув истеъмоли: Туркманистон — жон бошига, Ўзбекистон — умумий сарфда етакчи

Bugun 21:251 daqiqa

Сув ресурсларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ва ирригация тизимларига сарфланмоқда.

Марказий Осиёда сув истеъмоли: Туркманистон — жон бошига, Ўзбекистон — умумий сарфда етакчи

«Worldometer» маълумотларига кўра, Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллади.

Ушбу улкан ҳажм асосан мамлакат иқтисодиётининг устуни бўлган қишлоқ хўжалиги сектори ва ирригация тизимларига йўналтирилади.

Ўзбекистон минтақада энг кўп сув истеъмол қилмоқда

Сувдан фойдаланишнинг умумий ҳажми бўйича Ўзбекистон минтақада етакчиликни сақлаб қолган. Мамлакат ҳар йили тахминан 54,56 миллиард куб метр сув истеъмол қилади.

Рейтингда иккинчи ўринни Туркманистон эгаллаган. Мамлакатда йиллик сув истеъмоли қарийб 27,9 миллиард куб метрга етган. Кейинги поғонада эса 22,77 миллиард куб метр кўрсаткич билан Қозоғистон қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Тожикистонда йиллик сув истеъмоли тахминан 11,49 миллиард куб метрни ташкил қилган. Қирғизистон эса қарийб 8 миллиард куб метр билан минтақадаги энг паст кўрсаткичга эга.

Аҳоли жон боши бўйича Туркманистон етакчи

Аҳоли жон бошига сув сарфи бўйича эса Туркманистон мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. У ерда бир киши кунига ўртача 15 445 литр сув истеъмол қилади. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган кунлик сув сарфи тахминан 4 778 литрни ташкил этган. Кейинги ўринларда Тожикистон — 4 460 литр ва Қирғизистон — 4 153 литр билан қайд этилган.

Қозоғистон аҳоли жон бошига кунига 3 397 литр сув сарфи билан минтақада энг паст кўрсаткични қайд этган.

Teglar

Mavzuga oid