Олтин марказий банкларнинг асосий резерв активига айланди

Kecha 08:401 daqiqa

Захиралардаги олтин улуши илк бор АҚШ облигацияларини ортда қолдирди

Олтин марказий банкларнинг асосий резерв активига айланди © Bloomberg

Олтин дунё марказий банклари резервларида энг йирик актив мақомини қўлга киритди.

Европа марказий банкининг янги ҳисоботига кўра, 2025 йил якунида олтин қуймалари глобал захира активларининг 27 фоизини ташкил этган.

Бу кўрсаткич бир йил аввалги 20 фоиздан сезиларли юқори ҳисобланади.

Шу билан олтин АҚШ ғазначилик облигацияларини ортда қолдирди ва марказий банклар учун энг муҳим захира воситасига айланди.

Ҳисоботга кўра, шу даврда АҚШ давлат облигацияларининг резервлардаги улуши 25 фоиздан 22 фоизгача қисқарган.

Евродаги активлар улуши эса 15 фоиз даражасида қолган.

Долларга муқобил қидирилмоқда

«Financial Times» нашрининг таъкидлашича, марказий банклар томонидан олтин харидларининг кўпайиши қатор давлатларнинг АҚШ долларига қарамликни камайтиришга интилиши билан боғлиқ.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу жараён айниқса 2022 йилдан кейин, яъни Украинада уруш бошланганидан сўнг тезлашган. Ўша йили АҚШ ва Ғарб давлатлари Россиянинг хориждаги доллар активларига қарши санкциялар жорий қилган эди.

Teglar

Mavzuga oid