Logo

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар мамлакат деб топилди

Bugun 17:302 daqiqa

Ўзбекистон ушбу рейтингда Буюк Британия, Швеция каби давлатларни ортда қолдирган.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар мамлакат деб топилди

Глобал тинчлик индекси–2026 натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 мамлакат орасида 37-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани қайд этди. Мамлакат ўтган йилги натижага нисбатан 10 поғона юқорига кўтарилди. Индекс жамоат хавфсизлиги даражаси, ички ва халқаро можаролар мавжудлиги ҳамда милитаризация кўрсаткичларини ўз ичига олган 20 дан ортиқ мезон асосида шакллантирилади.

 Марказий Осиё давлатлари орасида рейтинг қуйидагича:

Ўзбекистон — 37-ўрин;

Қозоғистон — 44-ўрин;

Тожикистон — 47-ўрин;

Қирғизистон — 61-ўрин;

Туркманистон — 66-ўрин.

Шунингдек, Ўзбекистон ушбу рейтингда Буюк Британия, Швеция каби давлатларни ортда қолдирган. Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, дунё бўйича тинчликнинг ўртача даражаси сўнгги бир йил ичида 0,36 фоизга пасайган. Бу глобал кўрсаткичнинг кетма-кет олтинчи йил ёмонлашуви ва сўнгги 17 йил ичидаги 13-пасайиш ҳисобланади. Бунга қуролли можаролар, геосиёсий кескинлик ва дунёнинг турли ҳудудларидаги беқарорлик асосий омил сифатида кўрсатилган.

Рейтингнинг кучли ўнталигидан Исландия, Янги Зеландия, Швейсария, Словения, Ирландия, Австрия, Португалия, Сингапур, Финландия ва Япония жой олди.

Энг паст натижаларни эса Судан, Конго Демократик Республикаси, Украина, Исроил, Жанубий Судан, Афғонистон, Яман, Сурия ва Мали қайд этди.

Мутахассислар Ўзбекистоннинг юқори ўрни мамлакатдаги ички барқарорлик, хавфсизлик даражасининг нисбатан юқорилиги ҳамда халқаро ҳамкорликнинг кенгайиб бораётганини акс эттиришини таъкидламоқда.

Teglar

Mavzuga oid