Ўзбекистон халқаро тинчлик индексида 67-ўринга кўтарилди

28.08.2025 | 12:002 daqiqa

Global Peace Index 2025 натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 давлат орасида 67-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 2 поғона юқори кўтарилди.

Ўзбекистон халқаро тинчлик индексида 67-ўринга кўтарилди
Бу Ўзбекистондаги умумий хавфсизлик ва ҳарбийлашув даражасининг нисбатан барқарор эканини кўрсатади. Тадқиқотда жами 23 та кўрсаткич — ички ва ташқи муаммолар, жиноятчилик, хавфсизлик, ҳарбийлашув даражаси ҳисобга олинган. Марказий Осиёда энг тинч давлат сифатида Қозоғистон тан олинган — у 56-ўринни эгаллади. Қирғизистон 78-ўрин, Тожикистон 79-ўрин, Туркманистон эса 87-ўринда қайд этилган. Бутун дунё бўйича эса Исландия, Ирландия ва Янги Зеландия тинчлик бўйича етакчи бўлиб қолмоқда. Рўйхатнинг энг охирида Россия (163) ва Украина (162) жойлашган. АҚШ 128-ўринда турибди. Ҳисоботда қайд этилишича, глобал даражада тинчлик даражаси сўнгги йилларда пасайган. Бугун дунёда 59 та фаол қуролли можаро мавжуд бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидан бери энг юқори хавфли ҳолат кузатилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid