Ўзбекистонда 1 трлн сўмдан ортиқ даромад қилган илк фаст-фуд тармоғи пайдо бўлди

06.03.2026 | 12:142 daqiqa

Фаст-фуд бозорида етакчи ўзгарди. 2025-йилда KFC даромадини 1 трлн сўмдан ошириб, узоқ вақт давомида бозор етакчиси бўлиб келган Evos’ни ортда қолдирди.

Ўзбекистонда 1 трлн сўмдан ортиқ даромад қилган илк фаст-фуд тармоғи пайдо бўлди

2025-йилда KFC бренди остида фаолиаят олиб борувчи “International Foodchain” МЧЖ даромади 1 трлн сўмдан ошди. Бу ҳақда “iHamkor.uz”да жойлаштирилган молиявий ҳисоботлардан маълум бўлди.

Компания даромад бўйича асосий рақобатчиси Evos (Mak Food Servis МЧЖ) фаст-фуд тармоғини ортда қолдирди.

Эвос даромади 2025-йилда 3,1 фоизга камайиб, 835,4 млрд сўмни ташкил қилди. КФC даромади эса аксинча 36,2 фоизга ошиб, 1 трлн сўмга етди.

Йил давомида Evos соф фойдаси ҳам 22,3 фоизга қисқариб, 58,6 млрд сўмгача тушиб кетди. KFC фойдаси эса аксинча 61,6 фоизга кўтарилиб, 100,4 млрд сўмни ташкил қилди.

КФC ресторанлар тармоғи Evos фаст-фуд тармоғини қувиб ўтгани Солиқ қўмитаси маълумотларида ҳам кўрсатилган.

2025-йилнинг январ ойида Evos’да 300 мингга яқин чеклар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, 23,3 млрд сўмлик савдо қилинган эди. Бу даврда KFC’да 217 мингдан ортиқ чеклар рўйхатдан ўтган ва савдо 22,7 млрд сўм бўлган.

2026-йил январига келиб Evos савдоси 22,9 млрд сўмга пасайган бўлса, KFC’нинг ойлик савдоси 38,3 млрд сўмгача ўсган.

KFC Ўзбекистонда қанчалик оммабоп?

“Бизнинг ҳисобларимиз бўйича, Ўзбекистондаги битта KFC рестораннинг ўртача тушуми дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экан. Бутун дунёда, Карл!”, — деб ёзади Телеграмдаги Бештор канали муаллифи Тимурмалик Элмуродов.

Таҳлилчининг баҳолашига кўра, KFC етказиб бериш агрегаторлари — Yandex GO ва Uzum Tezkor’да ҳам буюртмалар сони бўйича биринчи ўринда туради.

Teglar

Mavzuga oid