Ўзбекистонда «Apple» ва «Google» энг кўп солиқ тўлаган хорижий компаниялар бўлди
Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар ярим йилда 143,8 миллиард сўм солиқ тўлади.
© uzairways.uz2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 миллиард сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84 фоизга кўп.
Маълумотларга кўра, энг катта солиқ тўловчи «Apple» бўлиб, компания бюджетга 33,6 миллиард сўм ўтказган.
Ундан кейин «Google» 33,3 миллиард сўм ва «Meta» 28,9 миллиард сўм билан кейинги ўринларни эгаллаган.
TOP-10 компания
Электрон хизматлар учун энг кўп солиқ тўлаган хорижий компаниялар қуйидагича шаклланди:
«Apple» — 33,6 млрд сўм;
«Google» — 33,3 млрд сўм;
«Meta» — 28,9 млрд сўм;
«Valve Corp.» — 15,8 млрд сўм;
«Anthropic» — 6,3 млрд сўм;
«OpenAI» — 5,6 млрд сўм;
«Midasbuy» — 2,9 млрд сўм;
«Booking.com» — 2,6 млрд сўм;
«TikTok» — 1,6 млрд сўм;
«Anysphere» — 1,5 млрд сўм.
Солиқ мажбурияти
Солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ҳар чорак якунланганидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмасдан солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва тегишли солиқларни тўлаши шарт.





